Обращение №: 38




Заявитель: Xudayberganov Shaxboz       Дата обращения: 2018-03-26

Тема обращения: IPO

Обращение: IPO haqida eshittim. Lekin qayerdan qanday qilib sotib olishni bilmayyaman. Shu haqida batafsil malumot berilar. Oldindan rahmat




Дата ответа: 2018-03-26


Ответ на обращение:

Сизнинг мурожаатингизга жавобан, қуйидагиларни маълум қиламиз. "Кварц" АЖ томонидан сотувга 4 574 934 дона акциялар қўйилган. Акциялар «Тошкент» фонд биржасида бирламчи оммавий таклиф этиш (IPO) ўтказиш йўли билан сотилади. Акцияларни сотиш харидор берган буюртмада таклиф этилган нархларда, юқори берилган баҳога устуворлик берилган холда амалга оширилади. Буюртмалар бир дона акция учун 3000 сўмдан 9100 сўмгача бўлган диапазонда қабул қилинади. Акциялар учун тўлов 100% буюртма берилган вақтда амалга оширилади. Бир шахс томонидан кўпи билан 2 287 дона акцияга буюртма берилиши мумкин. Обуна бошланиши санаси 2017 йил 5 декабр, обуна якунланиши санаси 2018 йил 3 апрел. Буюртма қондирилмаган холда харидорнинг пул маблағлари битим рўйхатга олингандан сўнг 15 кун ичида қайтарилади. Батафсил маълумотларни www.uzse.uz, www.dalal.uz, www.kvarts.uz ва www.nbu.uz сайтлари ва андеррайтер инвестиция воситачиси «DALAL STANDARD» МЧЖ (брокер)дан олиш мумкин. Телефонлар: +998 90 187 5125; +998 71 236 7655. Ишонч телефони +998 71 232-07-38